Хабар.


Рамазон Ҳайити арафасида яна бир хушхабарни сиз - азиз юртдошларимиз билан баҳам кўрмоқчимиз.         Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида дунёда энг катта қўлёзма Қуръони Карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Ушбу саҳифа Бойсунқор Мирзо томонидан отаси султон Шоҳруҳ Мирзо учун махсус кўчирилган Бойсунқур Қуръони саҳифасининг бироз катталаштирилган такроридир. Саҳифани Марказ ҳаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирди. Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилди ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилди. Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган ҳонақодан жой олади.

Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннес рўйхатига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришди.