Ўзбекистон делегацияси Ислом Маданияти пойтахти - Тунисда


Тунис Республикасининг пойтахти Тунис шаҳрида ушбу қадимги шаҳарга 2019 йилда Ислом маданияти пойтахти мақоми берилиши муносабати билан йилнинг охиригача давом этадиган тантаналарга старт берилди. Маьлумки, 2020 йилда Ислом Маданияти пойтахти мақоми Бухорога берилиши тўғрисида ISESCO томонидан тегишли қарор қабул қилинганди. Шу муносабат билан Тунисда бўлиб ўтаётган тадбирларда Бухоро шаҳар ҳокими К.Камолов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров иштирок этмоқда.