Маҳаллада мулоқот


      5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 – январдаги Марказга ташрифи чоғида белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида  Олмазор туманидаги  165 – мактабида жойлашган “Баркамол авлод маркази”  мажлислар залида “Янги Тошкент”, “Чуқурсой” ва “Иброҳим ота”  маҳаллалари  аҳолиси ва уюшмаган ёшлари иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази  тақдимоти  ўтказилди.

     

Тадбирда марказ илмий ходимлари Ф.Муҳаммадиев ва И.Ибрагимов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига марказ қурилиши лойиҳаси ҳамда унинг келгусидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

    Жумладан, тадбир иштирокчиларига давлат раҳбаримиз томонидан   юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган   эътибор ҳақида ва бу эътиборнинг бевосита амалий ижроси сифатида Тошкент шаҳрининг қадимий даҳаларидан бири бўлган Ҳазрати Имом даҳасида маҳобатли маърифат маскани – Ислом цивилизацияси маркази барпо этилаётганлиги ҳақида сўзлаб берилди.

     Мулоқот сўнггида иштирокчилар саволларига жавоб қайтарилди ҳамда марказ ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Марказ матбуот хизмати