Истанбулда IRСICА анжумани якунланди


    3 декабрь куни Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти ислом тарихи ва маданиятини тадқиқ этиш маркази Бошқарув кенгашининг йиллик мажлиси ўз ишини  якунлади. Муҳокама қилинган масалалар бўйича қабул қилинган якуний ҳужжатда 2020 йилга мўлжалланган лойиҳалар киритилди, улар орасида Ислом цивилизацияси тарихини ўрганиш, ушбу мавзу бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган мутахассисларга ёрдам бериш, илмий амалиётлар ташкил қилиш, фан номзоди ва фан докторлари номзодлик диссертацияларини ёқлашда яқиндан ёрдам кўрсатиш каби тадбирлар киритилди. Бошқа барча аъзо мамлакатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси билан ҳам ҳамкорликни янада кенгайишини назарда тутадиган бир қатор бошқа тадбирлар ҳам белгилаб олинди.

   Шу куннинг ўзида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваров IRСICА  раҳбари доктор Холид Эрен билан учрашув ўтказди. Учрашувда 2020 йилда Бухоро шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. IRСICА томони Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган тантаналар ва илмий конференцияларда фаол иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати