“Маърифат карвони” Жиззах вилоятида: илм, маърифат ва маънавият сари қадам
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида ташкил этилган “Маърифат карвони” тарғибот гуруҳи Жиззах вилоятига етиб келди. Ушбу тадбирлар доирасида бир нечта ҳудудларда учрашувлар, маърифий суҳбатлар ва амалий лойиҳалар ўтказилди.