“Ўзбекистон ХХ асрда” экспозицияси: Мамлакат тарихидаги муҳим воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи бўлим
Дунёда ўхшаши йўқ мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказининг жорий йил сентябрь ойида очилишига тайёргарлик доирасида Махсус штаб фаолияти йўлга қўйилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 январдаги ташрифи чоғида берилган топшириқларга мувофиқ, экспозицияларни тарихий ҳақиқатга асосланган мазмунли контентлар, ноёб артефактлар ва муляжлар билан бойитиш, ёш авлод учун илмий-маърифий муҳитни яратиш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Шу мақсадда шаклланаётган “Ўзбекистон ХХ асрда” бўлими 1890–2016 йиллар даврини қамраб олади. Ушбу экспозицияда мустақил давлатчилик шаклланиши, тараққиёт босқичлари ва муҳим тарихий бурилиш нуқталари ёритилади. Бўлимда жами 59 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, улар 2026 йилгача босқичма-босқич якунланади.
Экспозиция контентини 70 дан ортиқ олим ва мутахассислар тайёрламоқда. Жадидлар ҳаракати, янги мактаб ва театрлар, дарсликлар, сиёсий қатағонлар, Иккинчи жаҳон уруши, совет даври илм-фани ва санъати каби муҳим йўналишлар алоҳида ёритилади.
Мустақилликнинг дастлабки йиллари — 1989 йилда Ислом Каримовнинг раҳбарликка келиши ва 1991 йилда Мустақиллик декларацияси қабул қилиниши ҳам экспозициядан ўрин олган. Бутун экспозиция замонавий мультимедиа технологиялари, интерактив элементлар ва тарихий архив материаллари асосида тузилади. Шу орқали “Ўзбекистон ХХ асрда” бўлими тарихни жонли равишда ҳис этиш ва англаш имконини яратади.
Ko'p o'qilgan

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Presentation of new projects in cinema

Treasures of the Ages: The Manuscript Heritage of Uzbekistan
