Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозицияси дизайни бўйича италиялик ҳамкорлар таклифлари муҳокама қилинди
Ислом цивилизацияси марказида ташкил этиладиган Биринчи Ренессанс даври экспозициясининг дизайни қандай кўринишда бўлиши муҳокама қилинди. Қолаверса, манзилда қандай секторлар ташкил этилиши, қайси экспонатлар жойлаштирилиши ва қандай мавзулар ёритилиши атрофлича таҳлил қилинди.
Жараёнда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Шарқшунослик илмий-тадқиқот институти директори Баҳром Абдуҳалимов, Фанлар академияси илм-фан тарғиботи маркази директори, академик Акбар Ҳакимов, Шарқшунослик илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Сурайё Каримова ва бошқалар иштирок этди.
Фанлар академияси илм-фан тарғиботи маркази директори, академик Акбар Ҳакимовнинг маълум қилишича, лойиҳа бўйича италиялик рассом ва дизайнерлар билан ҳамкорлик қилинмоқда:
“Хорижлик ҳамкорларимиз экспозицияда 8 та капсуладан иборат кўргазмалар ташкил этишни таклиф қилишмоқда. Уларнинг ҳар бири айнан қандай кўринишда бўлиши бўйича биз ўзимизнинг ғояларимизни айтдик. Ҳар икки томоннинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда умумий қарорга келамиз. Аммо бу учун яна озроқ вақт керак бўлади. Ҳамкорларимиз билан доимий тарзда масофадан туриб фикр алмашяпмиз."
Лойиҳа атрофидаги муҳокамалар давом этмоқда.
Ko'p o'qilgan

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Presentation of new projects in cinema

Treasures of the Ages: The Manuscript Heritage of Uzbekistan
