“Тамаддунлар кесишган макон” номли янги ҳужжатли фильмни суратга олиш режалаштирилмоқда
Марказ экспозициясини бойитиш, унда турли ҳудудлар тарихи, маданияти ва цивилизациявий меросини кенгроқ ёритиш мақсадида “Тамаддунлар кесишган макон” номли ҳужжатли фильмни тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа доирасида Хоразм воҳаси тарихи, бой маданияти ва бу ҳудудда шаклланган цивилизациявий жараёнлар чуқур ўрганилади. Тадқиқотлар асосида ҳужжатли фильм сценарийси ёзилиб, унда қадимий Хоразмнинг исломий илм-фан, санъат, меъморчилик ва қадриятлар ривожидаги ўрни намоён этилади.
Фильмнинг асосий мақсади — Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, Хоразмда шаклланган исломий цивилизациянинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини ёритиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази меҳмонларига бой тарихий-маънавий манзарани тақдим этишдир. Айни пайтда илмий изланишлар бошлаб юборилган бўлиб, яқин вақт ичида тасвирга олиш ишлари ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Мазкур фильм Ислом цивилизацияси марказининг экспозицияси таркибидан муносиб ўрин эгаллайди.
Ko'p o'qilgan

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Presentation of new projects in cinema

Treasures of the Ages: The Manuscript Heritage of Uzbekistan
