10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган девоннинг факсимиле нусхаси тайёрланади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан яна бир муҳим илмий-медиалойиҳа – “Амир Умархон даврида ижод қилган адиблар”, шунингдек унинг девони факсимилени тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Амир Умархон Қўқон хони бўлиши билан бирга шоир сифатида ҳам ижод қилган. У Лутфий, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедилни ўзига устоз санаб, улардан ижод сирларини ўрганган, уларга эргашиб ижод қилган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Арузнинг туркий адабиётда машҳур, халқ ижодида ҳам кенг тарқалган енгил ва ўйноқи вазнларидагина ёзилган бу шеърларнинг барчаси ишқу муҳаббат мавзусида. Ўзбек ва форс-тожик тилидаги шеърларини тўплаб, девон тартиб берган. Девон ғазал, мухаммас, мусаддас, туюқ жанрларидаги 10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган. Унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш нафақат тарихий ҳақиқатларни тиклаш, балки бугунги маънавий ҳаётимизни янада юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур медиалойиҳа орқали Амир Умархон (1787–1822) ҳукмронлиги даврида яшаб ижод қилган адиблар, уларнинг илмий-маънавий фаолияти, асарлари ва тарихий аҳамияти чуқур ўрганилади. Айниқса, ўша даврга оид ёзма манбалар, тарихий ҳужжатлар, қўлёзмалар ва бошқа далилий асослар тадқиқ қилинади. Натижада илмий ишланмалар тайёрланиб, улар асосида Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси бойитилади.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида мультимедиявий контентлар – видеолавҳалар, мақолалар, инфографикалар ва ижтимоий тармоқлар учун махсус материаллар тайёрланади. Бу эса жамоатчиликка, хусусан, ёш авлодга Амир Умархон давридаги адабий муҳитни янада яқинроқ таништириш имконини беради.
Ko'p o'qilgan

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Presentation of new projects in cinema

Treasures of the Ages: The Manuscript Heritage of Uzbekistan
