Хабар.


    Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида "Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари мавзусида" халқаро онлайн конференция ўз ишини бошлади. Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази - ИРСИКА билан ҳамкорликда ташкил этилган конференция ишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий марказлари, Халқаро ислом академиясининг олимлари ва мутахассислари, шунингдек Туркия Республикасининг таниқли олим-профессорлари, жумладан ИРСИКА ташкилотининг янги бош директори Профессор Маҳмуд Эрол Қилич иштирок этмоқда. Конференция машҳур олим ва академик Убайдулла Каримовнинг хотирасига бағишланган.