Хабар.


     Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган «Катта Лангар Қуръони» номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади. Ушбу Қуръон саҳифалари таҳлилига асосланиб, унинг ҳазрати Усмон ибн Аффон (р.а.) кўчиртирган олти нусхадан бири бўлиши мумкин, деган тахминни ҳам илгари суришга имкон беради. Шу кунларда ўзбек ва француз реставратор-усталари томонидан "Катта Лангар" Мусҳафи саҳифаларини асрий чанг-ғубор ва турли замбруғлардан тозалаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Соҳадаги ҳамкорлик Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йилда Францияга ташрифи жараёнида эришилган келишувлар натижаларидан биридир. Ислом Цивилизацияси маркази биноси қурилиши якунлангач, Катта Лангар Мусҳафи Усмон Мусҳафи ўрнатиладиган Қуръон залида ўз ўрнини эгаллайди.