Хабар.


May be an image of 1 kishi

  Ҳозиргина Малайзия Миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида видеомулоқот якунланди. Виртуал учрашув жараёнида Малайзия миллий университети ва Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг тақдимотлари амалга оширилди. Малайзия томонидан Ислом цивилизацияси институти ректори Фарида Шамс ва Миллий университет ректори профессор Абдулваҳҳоб, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Р.Усмонов, Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров иштирок этдилар. Томонлар давлатлари раҳбарларининг исломий илмий-маърифий меросни ўрганиш ва ёшлар тарбияси масалаларига бераётган алоҳида эътиборини таъкидладилар. Учрашув якунида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра маълумот, талабалар, илмий тадқиқотчилар алмашинуви йўлга қўйилади, ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб борилади.