Таъзия:


          Таъзия: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази отахон олим, устоз ва ажойиб, самимий инсон, Халқаро Термизий илмий-тадқиқот маркази раҳбари Убайдулла ака Уватовнинг вафотларини чуқур қайғу билан қарши олганини маълум қилади. Саноғи йўқ шогирдлар ва Убайдулла домлани таниган, яқиндан билган инсонлар қаторида марҳум устозимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамда самимий ҳамдардлик билдирамиз. Устозимизнинг жойлари жаннатда бўлсин!