ЭЪЛОН


 

ЭЪЛОН!

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 18-октябрь куни Бухоро шаҳрида “Ислом каллиграфияси ва наққошлик” танлови ва унинг якуни бўйича Ислом каллиграфия галереясини ташкил этиш режалаштирилган.

Ушбу танловда хаттотлик, нақошлик ва миниатюра санъати бўйича мутахассислар ўз ижодий намуналари (эълон қилинмаган ишлари) билан иштирок этишлари мумкин.

Ижод намуналари жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон рақамлар: +998998997995, +998909755225.