Динлар ва миллатлараро мулоқот


     Ассалому алайкум муҳтарам юртдошлар. Ҳозиргина Динлар ва миллатлараро мулоқот бўйича Н.Назарбоев (Нурсултон ш.) маркази Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан ташкил этган халқаро конференцияда иштирок этилди ва конференция иштирокчиларига миллатлараро ҳамда динлараро тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси тўғрисида маълумот берилди. Н.Назарбоев маркази бошқарув кенгаши раиси А.Абибуллаев Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳамда халқлари ўртасида тобора ривожланиб бораётган дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларига юқори баҳо берди. У янги ташкил қилинган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Н.Назарбоев маркази ўртасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатилишига умид билдирди.