Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишди


   Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишди Республикамизда меҳмон бўлиб турган БАА архив ишлари вазирлиги делегацияси Ҳазрати Имом мавзеида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси ва биноси билан танишди.

   Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ғояси ва ташаббусига кўра амалга оширилаётган лойиҳанинг мақсади ҳамда вазифалари, марказнинг бўлажак биноси тўғрисида маълумот берилди. Таништирув материаллари тақдим этилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати