Махсус штабда бир қатор муҳим учрашув ва қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда
Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси илмий лойиҳалари концепцияси доирасида Махсус штаби 9 йўналиш бўйича тақдимотлар муҳокамасини ўтказмоқда. Куни кеча Штаб доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этиладиган кутубхона нафақат китоблар тўплами, балки интеллектуал муҳит, электрон тизимлар ва замонавий қулайликларни ўзида мужассам этган илмий маскан бўлиши ҳақида сўз борди.
Бундан ташқари, Биринчи Ренессанс даври экспозициясининг дизайни қандай кўринишда бўлиши юзасидан муҳокама ўтказилди. Қолаверса, манзилда қандай секторлар ташкил этилиши, қайси экспонатлар жойлаштирилиши ва қандай мавзулар ёритилиши атрофлича таҳлил қилинди.
Куннинг энг муҳим янгиликларидан яна бири бу — “Исломдан аввалги давр” йўналиши бўйича 100 дан ортиқ муҳим лойиҳалар муҳокама қилинди. Унда Япониядан тортиб Лувр музейигача кўплаб экспонатларнинг асл нусхасини олиб келиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Яна шунингдек, Ўзбекистондаги мегалойиҳа кутубхонаси 200 кишига хизмат қилиши кутилаётгани айтилди. ЎзИЦМ Махсус штаб фаолияти шу каби қизғин муҳокамаларга бой бўлмоқда.
Ko'p o'qilgan

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Presentation of new projects in cinema

Treasures of the Ages: The Manuscript Heritage of Uzbekistan
