Ўзбекистондаги мегалойиҳа кутубхонаси 200 кишига хизмат қилиши кутилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Марказ кутубхонасини дизайни, автоматлаштириш тизими ва фондларини бойитиш масалалари муҳокама этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кутубхона фондида 30 мингдан ордиқ китоблар бўлиши кутилмоқда. Йиғилишда мамлакатимиз тарихи, маданияти ва цивилизациясига оид яна 5 минг китобларни очиқ аукционлардан сотиб олиш таклифлари билдирилди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева Марказ кутубхонасини ташкил этиш бўйича мутахассислар жалб қилингани ҳақида тўхталиб ўтди. Марказ кутубхонаси Коҳа дастури билан автоматлаштирилиши режалаштирилган. Учрашув давомида дастурнинг қулайликлари ва афзалликлари ҳақида мутахассислар маърузаси тингланди.
Маълумот учун, ушбу бўлимда 26 та илмий-инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Эртага, 16 апрель санасида Кутубхона бўлими учун масъуллар ўзларининг илмий-инновацион лойиҳалари тақдимотини ўтказади.
Ko'p o'qilgan

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Presentation of new projects in cinema

Treasures of the Ages: The Manuscript Heritage of Uzbekistan
