МУҚАДДАС КАЛОМ ФАЙЗИ ВА НУРЛАРИ
(Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси – “Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон” китоби хусусида айрим мулоҳазалар) Муҳтарам Юртбошимиз томонидан таъсис этилган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган “Анворул-Қуръон: “Файзул-Фурқон” номли Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимасини яқинда чоп этди. Таржимага муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.