Энг сўнгги янгиликлар


Ислом цивилизацияси маркази "Буюк аждодларимиз" китобини нашрдан чиқарди
Куннинг янгилиги: Ислом цивилизацияси маркази "Буюк аждодларимиз" китобини нашрдан чиқарди. Унда Фарғонийдан Улуғбекгача даврда яшаган ва жаҳон хазорасига улкан ҳамда беқиёс ҳисса қўшган, миллатимизнинг фахри ва ғурури бўлган аждодларимиз тўғрисида маълумотлар берилган....
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот котиби тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг 2019 йил 14 ноябрдаги 130 –к  сонли буйруғига асосан Муҳаммадиев Фахриддин Мисриддинович  Марказ матбуот котиби – директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди....
Хаттотлар ишлари сараланмоқда
 Ислом цивилизацияси маркази қурилиши янги босқичга кирганини хабар қилгандик. Бугун бу йўлда яна бир қадам ташланди: Республикамизнинг энг кўзга кўринган хаттотлари учун кўргазма танлов жараёни бошланди. Хаттотларимиз ўзларининг ишларидан намуналарни намойиш қилдилар....
"Ўзбекистон - ислом цивилизацияси маркази" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди
18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходимлари Тошкент давлат санъат ва маданият институтида мазкур олий ўқув юртининг талабалари ва устозлари билан учрашдилар....
"Ўзбекистон - ислом цивилизацияси маркази" мавзуидаги тақдимот анжумани
2019 йилнинг 15октябрь куни А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази” мавзусидаги тақдимот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида ташкил этилди....
"Халқаро ҳамкорликнинг янги қадами"
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган дастур доирасида жорий йилнинг 14 октябрь куни Германиянинг Оснабрук университети Ислом теологияси институтининг доктор Жўшкун Саглам бошчилигидаги ўқитувчи ва талабаридан иборат делегацияси (жами 32 нафар) Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди. Делегация  Марказ директори ўринбосари Ф.Ҳалимов ва бўлим бошлиғи А. Тураходжаев томонидан қабул қилиндилар. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўзининг халқаро алоқалари кўламини ошира бораётгани аҳамиятлидир. Бу ўринда Германиянинг турли илмий ташкилотлари билан ўрнатилаётган ҳамкорлик алоқаларини алоҳида қайд этиш лозим. Ўтган ойда Германиянинг Мюнстер университети илмий маркази билан алоқа ўрнатилган эди....