Энг сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жуғрофий жиҳатдан узоқ масофада жойлашган бўлса-да, ҳар икки давлатни умумий тарих, диний-маърифий қадриятлар ва уйғун маданий ришталар боғлаб туради. Айтиш жоиз, бу икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлиги йилдан йилга янада кенгайиб, янги босқичга кўтариляпти. Шу маънода, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи ҳам сўзимиз исботи бўла олади. ...
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Туркиянинг “Outdoor Factory” компанияси директори Cинан Тураман билан онлайн мулоқот ўтказди....
Пойтахтимизда шундай даргоҳлар борки, ташқаридан қараганда ортиқча ҳаракат, ғала-ғовур сезилмайди. Аммо, тоғларни ўрнидан қўзғатадиган даражада фаолият олиб борилади. Ва бундай фаолият «ўт ўчирувчилик» услубидаги иш ҳисобига эмас, аниқ мақсад сари интилиш, аниқ режа асосида ишлаш, оқилона меҳнат ҳамда вазифа тақсимоти ҳисобига амалга оширилади....
ИМОМ БУХОРИЙ ВА АЛИШЕР НАВОИЙ...
Турли сабабларга кўра, Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ва хорижда сақланаётган қўлёзмаларни қайтириш ёки улардан факсимиле нусҳа олиш бўйича бугун кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти....
"Буюк аждодлар мероси - III ренессанс асоси" VIII халқаро конгрессига оз фурсат қолди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг концепцияси ва илмий қисми муҳокама қиланидиган ушбу анжуманда Ислом цивилизацияси марказини Ўзбекистоннинг маданий мероси артефактларининг қайтарилган нусхалари ҳамда жаҳон музейлари ва кутубхоналаридан олинган факсимиль қўлёзма нусхалари билан тўлдириш билан боғлиқ ишлар иштирокчиларнинг кун тартибида бўлади....